TA'LIM

Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни байрам муносабати билан мукофотлади

Таълим-тарбия тизимида ўрнак кўрсатган ходимлар юксак мукофотлар билан тақдирланди.

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига мувофиқ, республикада таълим тизимини ривожлантириш, соҳада туб ислоҳотлар самарасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнларига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчи ва талаба ёшларга илм-фан асослари, замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш йўлидаги катта хизматлари учун бир гуруҳ ходимлар мукофотланди.

Унга кўра:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Содиқов Қосимжон Позилович – Тошкент давлат шарқшунослик университетининг мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедраси профессори

Эштаев Анвар Курганович – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг гимнастика назарияси ва услубияти кафедраси мудири

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Шадманов Алишер Каюмович – Тошкент тиббиёт академияси ректори

«Дўстлик» ордени билан

Каримов Маджит Маликович – Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори

Одинцова Наталья Юрьевна – Яшнобод туманидаги 204-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри

Рахимова Дилфуза Нигматовна – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг менежмент назарияси ва амалиёти кафедраси мудири

Юсупова Офелия Юнусовна – Ўзбекистон давлат консерваториясининг махсус фортепиано кафедраси профессори

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan