Kun: 20.09.2023

Россиянинг Еревандаги элчихонаси намойишчилар томонидан тўсиб қўйилди

Арманистон пойтахти Ереванда намойишчилар Россия элчихонасини тўсиб қўйди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. Унда айтилишича, намойиш пайтида элчихона ходимлари бинони тарк эта олмаган. Россия дипломатик департаментининг маълумотига кўра, кўплаб намойишчилар бинонинг асосий кириш қисмида тўпланган. Элчихонанинг орқа чиқиш эшиги ҳам тўсиб…

Путин Қорабоғдаги вазиятда бу сафар кимни қўллаши маълум бўлди

Россия Қорабоғдаги қуролли тўқнашувларга “Озарбайжон ўз ҳудудида операция ўтказмоқда” деб қарайди. Чунки Арманистон 1991 йил чегаралари доирасида Тоғли Қорабоғни Озарбайжоннинг ажралмас қисми сифатида тан олган. Бу ҳақда журналистларга Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.  “Де-юре, ҳозир гап Озарбайжон…

Футзал “Гвардиола”си Ўзбекистон термасига бош бўлди

Дунёга машҳур футзал мутахассиси Хосе Венансио Лопес футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциациясида ўтказилган матбуот анжуманида расман эълон қилинди.  Анжуманни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов очиб берди. “Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок…

Депутатлар Тошкентда гул экиш учун 12 миллиард сўм ажратилишини маъқуллади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши жорий йилда пойтахтда гул экиш учун 12 миллиард сўм ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда кеча, 19 сентябрь куни кенгаш сессиясида қарор қабул қилинди. Айтилишича, шаҳарда мавсумий гуллар экиш билан боғлиқ харажатлар учун 6,2 миллиард сўм, гул кўчатлари…

Эрдўғаннинг рафиқаси дунё болаларининг келажагидан хавотирда

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмина Эрдўған болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. У бу ҳақда Сьерра-Леоне Президентининг рафиқаси Фотима Маада Био ташаббуси билан Нью-Йоркда ташкил этилган “Зўравонликни даволаш ва олдини олиш куни” деб номланган…

Содиқ Сафоев: Озарбойжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлаймиз

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Озарбойжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлашини таъкидлади.  «Биз Озарбойжоннинг барча соҳаларда, айниқса, ҳудудий яхлитлик ва адолатни тиклаш борасида эришаётган ютуқларидан мамнунмиз. Биз Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва ҳимоя қилишда барча қийинчиликларга қарамай…

Ўзбекистонда IMEI-кодларини клонлаш учун жавобгарлик белгиланди

Кеча, 19 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, сўнгги…

Лавров Нью-Йоркда. У Зеленский билан бир столда ўтиради

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия делегацияси бошчилигида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка борди.   Вазирнинг самолёти шимолий йўналиш бўйича Москвадан АҚШгача бўлган масофани дўстона бўлмаган мамлакатлар устидан 11 соату 40 дақиқада босиб ўтган.  Уни аэропортда…

Эрдўған Украинадаги уруш тугаши учун ҳамма нарсага тайёрлигини айтди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украинадаги можарони дипломатик йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришини ва ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги умумий сиёсий дебатдаги нутқи давомида айтди.  “Биз аввалига бу урушда…

Туризм қўмитаси мансабдори тадбиркорлик қилаётгани аниқланди

Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” давлат унитар корхонаси раҳбари Дилфуза Самандарованинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.  Аниқланишича, қўмита мансабдори Дилфуза Мансуровна Самандарова 2023 йил 22 февралида давлат рўйхатидан ўтказилган…