Kun: 29.09.2023

Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди

Малида Россиянинг Илюшин Ил-76 самолёти қўниш вақтида портлаб кетди. Манбаларга кўра, бортда “Вагнер”нинг ёлланма аскарлари бўлган. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди. Самолёт Малининг Гао халқаро аэропортига қўнгандан сўнг дарҳол портлаган. Воқеа жойидан олинган суратларда самолёт ёнғин оқибатида деярли бутунлай вайрон бўлганини…

Оғир ҳудудлар обод бўлмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан чекка ва олис ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли турмуш даражасини кўтаришга қаратилган “Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ана шундай манзиллардан бири Хоразм вилоятидир. Дастур бўйича вилоятнинг…

1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам олинади?

Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади. Бу йил 1 октябрь якшанбага (умумий дам олиш куни) тўғри келмоқда. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади….

ЖССТ эксперти: Ҳозир дунё бўйича COVID-19 нинг доминант версияси йўқ

Шу йил август ойида Ҳиндистон ва Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси — EG.5 субварианти тарқалаётгани ҳақида хабар берилганди. Кўп ўтмай Eris деб номланган мазкур версия АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Япония каби жами 51 давлатда рўйхатга олингани маълум қилинди. Шундан…

Бухорода 17 ёшли йигит ўзини автобус тагига отиб, жонига қасд қилди

У пойтахтга IELTS олиш учун бориб, ортга қайтаётганида Бухоро ҳудудида тушиб қолиб ўз жонига қасд қилган. Бир эркак ўзини автобус тагига отиб, ўз жонига қасд қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати…

Сурхондарёда 3 та истеъмолчи 436 млн 144 минг сўмлик «свет» ва газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. Хусусан: Шеробод туманидаги «Ж.Ф.» МЧЖга қарашли иссиқхона электр тармоғига…

Қарағандада сув тошқини юз берди

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳари кўчалари ёққан кучли ёмғир туфайли сув остида қолди. Ижтимоий тармоқларда Қарағанданинг канализацияси сув оқимига бардош бера олмаётганини кўрсатадиган кўплаб видеолар тарқалмоқда. Табиий офат оқибатида шаҳар марказидаги кўчалар, автомобиллар ва жамоат транспорти сув остида қолган. Фуқаролар кўчаларда тизза…

Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади

Тошкентдаги божхона омборида содир бўлган портлашда шикастланган барча BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади. Бу ҳақда Хитой ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллиги хабар берди. Сергелидаги портлаш вақтида омборхона яқинида бўлган BYD электромобилларига ҳам зарар етгани тасвирланган видео эълон қилинганди. “Сизга шуни маълум қиламизки,…