Ҳужжатларда бўш деб кўрсатилган юк машинасига салкам 70 кг наркотик моддалар яширилганлиги фош бўлди
Республикамиз божхоначилари йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини мамлакатимизга яширин усуллар билан олиб киришга бўлган навбатдаги уринишга чек қўйишди. Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постида республикамизга кириб келган юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганда ҳужжатларда кўрсатилгани каби…
Ўзбекистон Республикаси Қорабоғда ўтказилган «президент сайловлари»ни тан олмайди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди. Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди.
Қайси ҳудудда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси юқори?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган. ✅ Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган. ✅…
Спорт мактабларида овқатланишнинг гигиеник талабалари белгиланди
Спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар Адлия вазирлигида ҳисобга олинди. Гигиеник талабларга кўра, ўқувчи-спортчилар учун озиқ-овқат рациони қуйидаги асосий гигиеник талабларга жавоб бериши керак: — рационнинг кунлик калория миқдори спортчининг энергия сарфларига мос келиши; — рационнинг кимёвий таркиби, калория…
Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг ”Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги 298-сонли қарори қабул қилинди. Қарорда келтирилишича, Фанлар академияси ташкил этилишининг 80 йиллик юбилей тадбири 2023 йил 12-14…
Сингапурда бортида 155 нафар пассажир бўлган Air China самолётининг двигатели ёниб кетди
10 сентябрь, якшанба куни Air China авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти Сингапур аеропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Дастлабки маълумотларга кўра, парвоз вақтида двигател ёниб, салонда тутун пайдо бўлган. Самолёт бортида 155 нафар йўловчи бўлган. Сингапурда қўнганидан сўнг улар пуфланувчи нарвон ёрдамида зудлик…
14 000 доллар эвазига Америкага юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда, фуқаро А.А фуқаро М.А.ни 14 000 АҚШ доллари эвазига Самарқанд-Истамбул-Мадрид-Никарагуа йўналиши билан Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб,…
Аҳоли учун электр нархи ҳам ошадими?
Бу саволга энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди. “Ҳозир эълон қилинган лойиҳада фақат юридик шахслар учун янги тарифлар белгиланиши назарда тутилган, лекин аҳоли учун нархлар ўзгартирилмаяпти. Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни…
Республика ишчи гуруҳининг «Гулбоғ»га ташрифи қандай натижа берди?
Давлат раҳбари топшириғига асосан тузилган Рсепублика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди. Навбатдаги манзил пойтахтнинг Бектемир тумани “Гулбоғ” маҳалласи бўлди. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, соҳавий ташкилотлар вакиллари, Тошкент шаҳри ва Бектемир тумани сектор раҳбарлари хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини…
Осиё ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик боксчилар номи эълон қилинди
Кеча, 10 сентябрь куни Ўзбекистон бокс федерациясида раҳбарият, терма жамоа бош мураббийлари ва мураббийлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Ханчжоу мезбонлик қиладиган Осиё ўйинларида қатнашадиган ўзбекистонлик боксчилар номи эълон қилинди. Унга кўра, бокс бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё ўйинларида қуйидаги…