ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда 3 та истеъмолчи 436 млн 144 минг сўмлик «свет» ва газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан:

Шеробод туманидаги «Ж.Ф.» МЧЖга қарашли иссиқхона электр тармоғига ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 279 млн 936 минг сўм (622 минг 80 кВт⋅соат);

Қумқўрғон туманидаги «Ҳ.М.» хусусий корхонаси электр ҳисоблагичдан ташқари уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 115 млн 408 минг 800 сўм (256 минг 464 кВт⋅соат);

Музработ туманидаги «А.Ф.О.» хусусий корхонаси газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 42 млн 800 минг сўм (64 минг 848 метр куб), жами 436 млн 144 минг 800 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan