Фермаларнинг бири февралдан бери $40 мингга тенг криптовалюта ишлаб чиқарган. Шунингдек, улар давлатга ярим млрд сўмдан кўп зарар келтирилган.
Аниқланишича, Гулистон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс вилоят марказидаги биноларнинг бирини ижарага олиб, яширин равишда электр тармоғига уланган ҳолда «майнинг» билан шуғулланган. Натижада, давлатга қарийб 532 млн сўм миқдорида зарар етказган. Текширув давомида, 19 дона «майнинг» қурилмаси ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Гулистондаги МЧЖ биносида тошкентлик 1990 йилда туғилган фуқаро «майнинг» қурилмаларини ўрнатган ҳолда жорий йилнинг февраль ойидан бери $40 мингга тенг криптовалюта ишлаб чиқарган.Текширув давомида фуқаро электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 134 млн сўмдан ортиқ зарар етгани аниқланди ҳамда 148 дона «майнинг» қурилмаси расмийлаштириб олинди.Эндиликда ҳар иккала фуқаронинг бу ишига ҳуқуқий баҳо берилади.