ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термизда гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди

Сурхондарё вилояти ИИБ ТХТБга келиб тушган маълумотга кўра, Жарқўрғон туманида яшовчи «А» исмли шахснинг аризаси асосида ўтказилган тадбир давомида, шу йил 1 июль куни Термиз шаҳридаги «Азизбек» ресторани ҳудудида, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Дахана маҳалласида яшовчи 2000 й.т. Ф.Г. тадбирга жалб қилинган «А» исмли шахсга ЭКБнинг хулосасига кўра соф вазни 10,15 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддасини 2.000.000 сўм пуллар эвазига сотаётганда аниқланган.

Шунингдек, унинг ўнг чўнтагидан 1 дона гугурт қутиси ичида соф вазни 5,15 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.


Ҳолат юзасидан фуқаро Ф.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-м. 5-қ. билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan