ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ангорда “Cobalt” автомашинаси ичидан 1.290.000 сўм пулларни ўғирлаган аёл қўлга олинди

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида 2022 йил 21 июнь куни, туманнинг «Карвон» маҳалласида яшовчи, Т.Карим (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 13:00 ларда, номаълум шахс, туманнинг «Таллашқон» маҳалласи ҳудудида эшиклари очиқ турган “Cobalt” русумли автомашинаси ичидан 1.290.000 (бир миллион икки юз тўқсон минг) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Термиз шаҳрида яшовчи, Б.Севинч содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Севинчга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan