ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкент вилоятида 2 яшар боласини қийноққа солиб, видеога олган ота узр сўраб чиқди

30 ёшли ота пушаймонлигини айтиб, энг оғир жазони олишга тайёрлигини билдирди.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида 30 ёшли ота хотинидан ўч олиш учун 2 ёшли фарзандини муттасил қийноққа солиб келгани ҳақида хабар бергандик. Эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, узр сўраб чиқди.

«Оилавий келишмовчилик сабабли спиртли модда истеъмол қилиб, аламимни фарзандимдан олгандим. Бу иш ўзбекчилигимизга тўғри келмайди. Бу учун халқимдан узр сўрайман, қонунда белгиланган жазонинг энг оғирини ўташга ҳам тайёрман. Бу ердан чиққандан кейин оилам билан тинч ва бахтли ҳаёт кечираман», – деди эркак.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, ушбу жиноятни содир этганлар учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan