ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термиз шаҳрида ўғри ашёвий далиллар билан қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2022 йил 02 июль куни шаҳарнинг “Намуна” маҳалласида яшовчи, К.Барчиной (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 02 июль куни соат 12.00 ларда, яшаш уйидан нархи 3.000.000 (уч миллион) сўмлик 1 дона “Fujitsu” русумли компютер ва нархи 600.000 (олти юз минг) сўмлик 1 дона “Artel” русумли печини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Термиз шаҳрида яшовчи, Р.Рашид содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 03 июль куни Р.Рашидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan