ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

«Бахти Ташкентский» 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Тошкент шаҳар ИИББ биносида Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга доир ишни кўриб чиқди.

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Қудратуллаев Бахтиёр Запарович МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилди ва суд ҳукми билан 15 суткага қамалди.

маълум бўлишича, Қудратуллаев Бахтиёр Запарович 2023 йил 28 ноябрь куни соат 21:45 атрофида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Коҳинур кўчасидаги уйнинг йўлагида ва ҳовлисида бўла туриб, жамоат жойида ИИО ходимларига нисбатан бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг тинчлигини ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, ИИО ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Ҳуқуқбузар Б.Қудратуллаев суд мажлисида ҳуқуқбузарликни тан олмай, ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаганлигини, уйида бўлганида уни уйидан олиб кетишганлигини билдириб, суддан ишни одилона кўриб чиқишни сўради.Суд ҳукмига кўра, Қудратуллаев Бахтиёр Запарович МЖтКнинг 183-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 194-моддаси 1-қисмида (майда безорилик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan