ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

МИБ: Қумқўрғонда аҳолининг пулини туя қилган назоратчи фош этилди

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Қумқўрғон туман бўлими “Элобод” ва “Қарсоқли” маҳаллаларида маиший чиқиндини олиб кетиш хизмати учун тўловлар ва қарздорликни ўрганди. Хизмат кўрсатувчи корхонанинг Қумқўрғон туман филиали назоратчиси 122 та ҳолатда жами 7 миллион 909 минг 500 сўмни ўмаргани аниқланди. Назоратчи “Тоза Ҳудуд” ДУК Қумқўрғон туман филиалига етказилган зарарни терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ихтиёрий равишда тўлаб берган ва Жиноят Кодексининг 66-моддасида айбдор қилмишига амалда пушаймон бўлгани муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш асослари келтирилган. Яъни, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс агар айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон чеккан, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф этган бўлса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ч.Б.нинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд бўлса-да, Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосон айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилган.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan