ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Навоийда маст ҳолатда машина ҳайдаб келаётган қорақалпоғистонлик йигит ЙПХ ходимига 4 миллион сўм «қистирмоқчи» бўлди

Навоийда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган шахс ИИВ Шахсий хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумп қилинишича, Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ батальони тўртинчи сафарбарлик гуруҳи катта инспектори катта сержант Учқун Хўжаев ҳам Кармана тумани М-ГРЕС чорраҳаси блокпостида ҳаракат иштирокчиларини назорат қилган ҳолда ўз хизмат вазифасини ўтаётган эди. ИИБЮ ходими Қорақалпоғистон Республикасига тегишли рақамли “Ласетти” автомашинасини ҳаракатларидан шубҳаланиб тўхташ ишорасини берди. Гумон қилингани каби ҳайдовчи М.Б спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда автомиль бошқариб келаётгани тасдиғини топди. 30 ёшли қарақалпоғистонлик йигит йўл патруль хизмати ходимига 4 млн сўм пора таклиф этган. Эвазига эса қоидабузарлик турини бошқасига алмаштириш ва машинани жарима майддонига жойлаштирмасликни талаб қилади. ЙПХ ходимининг пора таклиф қилиш ҳам пора олиш ҳам жиноят эканлигини тушунтиришига қарамай сўзида туриб олган М.Б 3 млн сўм пулларни бераётган вақтда ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Хозирда мазкур холат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Навоий вилояти бошқармаси томонидан терговга кадар текширув харакатлари олиб борилмокда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan