ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бухорода оилавий шифокорлик пунктида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги оилавий шифокорлик пунктларининг бирида фоҳишахона ташкил қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ Матубот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ромитан тумани «Миришкор» маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган Н.Ф. исмли эркак ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли «Мусича» оилавий шифокорлик пункти (ОШП)да 2023 йил 11 май куни соат 01:00 ларда бошқа фуқаролар Б.Ч. исмли эркакнинг О.Ш. исмли аёл билан жинсий алоқада бўлиши учун 90 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, алоҳида хона бўшатиб, шарт-шароит яратиб берган ва бу фаолиятдан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Н.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan