ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термиз туманида ўзгага қарашли ер майдонини сотган фирибгар қўлга олинди

Термиз туманида яшовчи Ч.З. исмли аёл ўзгалар ишончига кириб жиноят содир этди. Гап шундаки, Ч.З. туман ҳокими қарорининг иловасини ўзгартиради. Яъни, қарор иловасига ўзи ҳамда қизларининг исм-шарифини киритиб, Денов туманида яшовчи Т.З. исмли аёлнинг ишончига киради.

Унга туманнинг “Учқизил” маҳалласи ҳудудидаги 12 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтади. Ҳамда 6 миллион 500 минг сўм пулга сотиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 14 февраль куни Ч.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.