ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Андижон шаҳридаги хонадонларнинг биридан икки нафар вояга етмаган фуқарони ўлдирган шахс ушланди

Андижонда вояга етмаган икки бола қасддан ўлдирилиб, ўзи яшаётган хонадонга кўмилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) банди билан жиноят иши қўзғатилган еди.

Бош прокуратура болаларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят фош этилганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, жиноятни фош қилишга қаратилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида мазкур жиноят Избоскан туманида яшовчи 27 ёшли аёл томонидан содир этилгани аниқланган.

Аниқланишича, ушбу аёлнинг номида бўлган уйда 2022 йил апрель ойидан буён қариндоши (холаваччаси), 2 нафар вояга етмаган фарзанди (ўғли 10 ёш, қизи 7 ёш) ва бувиси билан яшаб келишган.

Аёл кўрсатувида, холаваччаси сабаб оиласи бузилиб кетгани учун юкларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлганида, холаваччаси бунга қаршилик қилгани, унга уйни бўшатиб қўйиш ҳақида қўйган талабини ҳам рад қилиб келаётганини билдирган.

Шунда аёл холаваччасидан қасд олиш мақсадида уни уйда йўқлигидан фойдаланиб ҳамда бувиси кўз кўриш ва қулоғи эшитиш қобилияти пастлигини билган ҳолда 16 июнь куни уйга келиб, холаваччасининг 2 нафар фарзандини қасддан ўлдириб, жасадларини уйни айвон қисмидаги полни тагидаги ертўлага яширган.

Ҳозирда гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan