ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Яна бир таъқиқланган модда Янгиҳаёт туманида жойлашган «Янгиҳаёт» блок-постида ушланди

Жорий йилнинг 18 июнь куни соат 18:30 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган «Янгиҳаёт» блок-постида хизмат олиб бораётган, ЙПХ инспектори кичик сержант М.Тожибоев, сафдор Р.Исматов ва кинология хизмати ходими сафдор О.Тешабоевлар томонидан, Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб кириб келаётган «Tracker» русумли автомобиль тўхтатилиб текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль ҳайдовчиси: 1984 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Р.А. бошқарган автомашина орқа ўриндиғидаги барсетка ичидан 5 минг сўмлик пул купюрасига ўралган ва қора рангли целлофанга солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилиб, холислар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Р.А. Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan