ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Фарғона аэропортидаги божхоначиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

«Фарғона халқаро аэропорти» чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С. ўзининг бўйсунувида бўлган ходим Х.Ж. ва маҳаллий фуқаролар билан келишган ҳолда, моддий манфаатдорлик эвазига, хориждан келаётган йўловчилар номига расмийлаштирилиб, олиб келинган жуда кўп миқдордаги товар қимматликларни белгиланган тартибга зид равишда божхона назоратидан ўтказиш билан шуғулланган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Домодедово – Фарғона» йўналишида Москва шаҳридан учиб келган 4 нафар йўловчи номига расмийлаштирилиб, олиб келинган, умумий қиймати 276,6 млн. сўмлик товар қимматликларни қабул қилиб олган вақтида фуқаролар – 1991 й.т. А.Н. ва 1995 й.т. Н.А.лар қўлга олинди. Шунингдек, мазкур товарлар Фарғона шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. тадбиркор Р.Б.га тегишли эканлиги маълум бўлиб, у ҳам ушланди.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, «Фарғона халқаро аэропорти» чегара-божхона пости ходими Х.Ж. ўзининг бошлиғи А.С.нинг кўрсатмасига асосан ушбу товар қимматликларни белгиланган тартибга зид равишда божхона назоратидан ўтказиб юборган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан А.С. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan