ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ТУРИЗМ ЎЗБЕКИСТОН

Республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд маданий бойликлар талон-торож қилингани аниқланди

Республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд маданий бойликлар талон-торож қилингани аниқланди
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўтказилган текширишларда республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлар талон-торож қилингани қайд этилди.

Жумладан, Бухоро давлат музейида жами 31,5 миллиард сўмлик 81 та маданий бойликлар қалбакиларига алмаштириб қўйилгани аниқланган. “Ичан-Қалъа” давлат музей фондида жами 101 та музей ашёлари аслига тўғри келмаслиги маълум бўлди.

Умуман, 30 йилда маданий мерос обектларига етказилган зарар миқдори 4 триллион сўмдан ошган.

Шу боис, Бош прокурор ва туризм вазири бошчилигидаги комиссияга:

  • барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йил якунига қадар уларнинг электрон базасини яратиш;
  • музейлар раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаб, лавозимига нолойиқ раҳбарлар ўрнига билимли, ҳалол ва тадбиркор ёшларни қўйиш топширилди.

“Бундан буён музейлардаги шароитларга вилоят ҳокимлари жавобгар бўлади”, деди Президент

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan