ДУНЁ

АҚШ Сенати Украинага 40 млрд долларлик ёрдам пакетини тасдиқлади

АҚШ Конгресси Сенати Украинага 40 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини маъқуллаб, қонун лойиҳасини имзолаш учун президент Жо Байденга юборди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Сенат Бош Ассамблеясида 11 сенаторнинг “йўқ” овозига қарши 86 сенаторнинг “ҳа” овози билан қабул қилинди. Пакет учун 3 сенатор овоз бермади.

Эндиликда пакет учун Президент Жо Байденнинг розилиги талаб қилинади.

Пакет Украинага ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам, шунингдек, у ёки бу мамлакатдаги вазият билан боғлиқ бўлган турли харажатларни ўз ичига олади. Конгресс бу миқдорни Байден айтган 33 миллиард доллардан деярли 40 миллиард долларга оширди.

Айни пайтда, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Америка армиясининг Украинага инвентаризация қилинган 100 миллион долларлик 10-ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллаганини маълум қилди.

“Президент Жо Байден топшириғига кўра, мен Украина мудофааси учун 100 миллион долларгача бўлган 10-қўшимча қурол ва жиҳозларни етказиб беришга рухсат бердим. Россиянинг 24 февраль куни Украинага шафқатсиз босқинни бошлаганидан бери АҚШнинг Украинага етказган қурол-аслаҳа ва техника ёрдами салкам 3,9 миллиард долларни ташкил қилмоқда”, деб айтди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan