ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Олтинсойлик ўқитувчи фирибгарлиги учун 1500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга тушди

Олтинсой туманидаги умумий ўрта-таълим мактаб ўқитувчиси Ш.О. Термиз давлат университетининг Педагогика факультети  “Бошланғич таълим” йўналишининг сиртқи бўлимига юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.М. ни ўқишга киритишни ваъда этиб, эвазига «мижози»дан 2000 АҚШ доллари беришини талаб қилади.

Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот юзасидан Денов туманида тезкор тадбир уюштирилди ва “ўқитувчи” айтилган пулнинг 1500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фукаро Ш.О. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan