ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Деновда 189 миллион сўмга яқин алимент пули тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан Ж.Собировдан 2018 йилда туғилган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати иш юритувга қабул қилингандан сўнг, алимент тўловчи қарздор отанинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари ундирувчининг аризасига асосан вақтинча чекланган. 

Давлат ижрочиси З.Норбоев томонидан оила вакилларининг мурожаатига асосан вояга етмаган фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори олдиндан ҳисоблаб берилди ва Ж.Собиров собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 188 миллион 900 минг сўм алиментни тўлиқ тўлаб берди.

– Бир нафар қизим учун 2018 йилдан бери ҳар ой Мажбурий ижро бюроси органларига келиб алимент тўлайман. Бир нарсани тушиниб етдим алиментни собиқ турмуш ўртоғимга эмас балки қизим учун тўлайман. Шу боисдан, фарзандим келажаги учун хеч иккиланмасдан давлат ижрочиси томонидан олдиндан ҳисоблаб берилган алиментни беришга қарор қилдим, – дейди алимент тўловчи ота Ж.Собиров.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати ундирувчиниг аризасига асосан қайтариб берилди ҳамда иш юритувдан тугатилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan