ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик «қўшмачи» Тошкентга олиб келинди

У қизларни алдаб БАА ва Уммонга олиб борган ва у ерда фоҳишалик қилишга мажбурлаган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Қайд этилишича, Уммон султонлиги томонидан одам савдоси жиноятини содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларига топширилди.

Қидирилаётган шахс 2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб келган ва у эрда шериклари билан жабрланувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган.

Жиноятчини қўлга олиш ҳамда Ўзбекистонга экстрадициясини таъминлаш Тошкент ва Марказий Интерпол Миллий маркази бюролари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик, тезкор-ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan