ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Самарқандда ҳайдовчи машинасини расмга олгани учун «ГАИ»ни калтаклади

ЙПҲ ходимининг ёқасидан тортиб, юзига мушт туширгани сабаб эркакка нисбатан «электрошокер» қўлланилган.

Видеодан кадрМаълум қилинишича, Пастарғом тумани Жума шаҳридаги деҳқон бозор атрофида машиналар тўхтатиши мумкин бўлмаган жойларга қўйилган транспорт воситаларига нисбатан тегишли тартибда чора кўраётган йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчи томонидан кактакланган.1994 йилда туғилган эркак ўзига тегишли бўлган Lacetti’ни суратга олаётган инспекторга ташланиб, унинг ёқасидан тутган. Кейин унинг юзи ва тана қисмига ҳам мушт туширган.

Шундан сўнг, ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан «электрошокер» қўллашга мажбур бўлган. Ҳолат бўийча инспекторга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Унга кўра, ходимнинг ўз хизмат вазифасини белгиланган қоидалардан четга чиқмаган ҳолда бажаргани аниқланган.

«Бир фуқаро келиб, нега менинг машинамни расмга туширдинг деб, дўқ-пўписа қилди. Ҳайдовчига унинг машинаси йўлнинг қатнов қисмида турганлиги сабаб расмга туширганимни айтдим. Шунга қарамасдан, ҳайдовчи ҳар хил гаплар билан ҳақорат қилиб, кўйлагимни ёқасидан ушлаб, кўкрагимга урди», – деди ЙПҲ инспектори.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда Пастдарғом туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan