ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёда банк ходимлари 100 млн сўм миқдоридаги пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилгани маълум бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан АТ “Халқ банк” Шаҳрисабз филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалининг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И. ва кассири Н.Р.лар ўзаро тил бириктириб, тумандаги 150 нафар фуқароларга жорий йилнинг март, апрель ва май ойлари учун ажратилган 100,5 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини фуқароларга берилишини таъминламасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan