Криминал

Асакада «Маймун чечаги» билан касалланган бемор аниқланди, деган ёлғон хабар тарқалди

Асака тумани Кужган маҳалласида яшовчи 1973 йил 13 августда туғилган Ю.Х.нинг жорий йилнинг 12 июнь куни соат 11-07да РШТЁИМ Андижон филиали Токсикология бўлимига “Баданига тошмалар тошиш, тана ҳаророрати кўтарилиш, безовталик, нафас бўғилиши, ўта ҳолсизликка” шикояти билан ётқизилган.

Анамнезида бемор “Юқори нафас йўллари яллиғланиши ва бўйин лимфа тугунлари катталашиш” ташхиси билан 3 кун уйида келини томонидан даволанган. Даволаниш даврида бемор турли дори воситаларини қабул қилган. 2 кун давомида баданларида аста-секин тошмалар пайдо бўлиб, оғиз ичига ҳам тошмалар тошган.

Асака туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида бир кун давомида даволаниб, ижобий ўзгариш сезиларли даражада бўлмагач, Республика Шошилинч Тиббий ёрдамида илмий маркази Андижон филиалига юборилган. Кўрсатилган муолажалар натижасида умумий ҳолатида яхшиланиш кузатилиб, оддий палатада даволаниш давом эттирилмоқда. Беморга дори моддаларга аллергик реакция – (Синдром Лайелла) ташхиси қўйилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan