Криминал

Сурхондарёда сифатсиз, инсон саломатлиги учун зарарли товар-моддий бойликлар зарарсизлантирилди

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролар ва айрим тадбиркорлар томонидан юртимизга ноқонуний олиб кирилган, тегишли ҳужжат ҳамда рухсати мавжуд бўлмаган навбатдаги маҳсулотларни йўқ қилди.

Термиз тумани Каттақум массивидаги махсус полигонда ҳамкор ташкилотлар ва холислар иштирокида 10 турдаги 337 миллион сўмлик истеъмолга яроқсиз дори воситалари, 30 дона алькогол ва белгиланган тартибга кўра акциз маркаланмаган 10 қути тамаки маҳсулотини зарарсизлантирилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида МИБ вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар ҳудудий бўлимлари томонидан оргтехника, алкоголь, тамаки, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан иборат жами 1 миллиард 912 миллион 506 минг сўмлик истеъмолга яроқсиз товар-моддий бойликлар йўқ қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan