ЖАМИЯТ

ВАЗИЯТЛАР МАРКАЗИ ИМКОНИЯТИ КЕНГАЙДИ

Мамлакатимизда рақамлаштириш технологиясининг ҳар бир соҳада жорий этилаётганлиги шубҳасиз, истеъмолчи учун қулайлик яратиб бермоқда. Қувонарлиси, тизимдаги ҳар бир жараённи эса тўғридан тўғри кузатиб бориш имконияти йўлга қўйилмоқда.

Туманларда кунлик газ тақсимлаш стансияларидан қабул қилиб олинган газ ҳажмларини ҳар бир йирик ҳудудлар кесимида аҳоли хонадонлари ҳамда улгуржи ташкилотларни газ истеъмолини филиалнинг вазиятлар марказида онлайн кузатиш ва таҳлил қилиш имкониятининг яратилган.

Газ таъминоти тизимида бу каби янгиланиш нафақат тизим фаолиятини, балки истеъмолчи учун ҳам мавжуд муаммоларининг олдини олишда хизмат қилади. Жумладан, АСКУГ юр дастурида мавжуд истеъмолчилар сони ва олинган газ ҳажмлари, қилинган тўловлар, истеъмолчиларнинг дебитор ва кредитор қарздорликларини ўсиш ва камайишини кузатиб бориш мумкин.

Шунингдек, аҳоли истеъмолчиларини Ҳудудгаз корпоратив дастури орқали кўришнинг имконияти борлиги, бунда ҳам мавжуд истеъмолчилар сони, қилинган тўловлар, алоқага чиққан вақтлари ҳақидаги маълумотга эга бўлиш мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan