ЎЗБЕКИСТОН

Деновлик тадбиркорларнинг видеомурожаатига МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси расмий муносабат билдирди

Унда шундай дейилади:

«Жорий йилнинг 3 июль куни “youtube” интернет ижтимоий тармоғи орқали “Бозорни пулини еб бозорни сотиб олмоқчи бўлишмоқда ёрдам қилинг”сарлавҳаси остидаги видеомурожаатда айрим фуқаролар суд қарорларидан норози эканлигини билдириб, Мажбурий ижро ҳаракатлари ноқонуний амалга оширалётганлигини таъкидлаган.

Мазкур хабар Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланган тартибда қонуний амалга оширилмоқда.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари буйича Денов туманлараро судининг 18.02.2022 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи “Орзу-К”МЧЖнинг фойдасига жавобгар Наргиза Ёқубовани Денов тумани, “Лолазор”маҳалласи, Р.Узоқова кўчасида жойлашган савдо комплексининг 31-сонли “Савдо”дўкони биносидан мажбурий тартибда чиқариш бедгиланган.

Бундан ташқари, мазкур суднинг жами 7 та ижро варақасига асосан ундирувчи “Орзу-К”МЧЖнинг фойдасига савдо комплексида ноқонуний эгаллаб олинган “Савдо”дўконларидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлар белгиланган тартибда огоҳлантирилиб, ижро ҳужжати талаблари тушунтирилган. Бироқ, қарздорлар томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан 20.06.2022 йилда мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланиб, мутахасислар иштирокида ушбу манзилга борилганда қарздор Ёқубова Наргиза Раджабовна ўзи ва савдо комплексида ўз фаолиятини олиб бораётган бошқаларни тўплаб мажбурий ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилган.

Шу сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган ва бу ҳақда тегишли далолатномалар расмийлаштирилган.

Ҳозирда ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.» 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan