ЖАМИЯТ

“Sizdantelegram” каналида эълон қилинган “ЙҲХБ раҳбарияти кассалар сонини кўпайтирса бўлмайдими?” номли фотолавҳага муносабат

Ушбу фотолавҳадаги ҳолат 2020 йил 17 январь куни Сурхондарё вилояти Денов шаҳар ИИБ ЙҲХБ 1-ТРИБ ва ИОБ фуқароларни қабул қилиш жойида содир бўлган.

Ҳақиқатдан ҳам шу куни маъмурий бино ичида автомототранспорт воситалари билан боғлиқ юмушлар билан келган фуқаролар одатдагидан кўп бўлган.

Фотолавҳада иддао қилинганидек шу куни битта касса фаолият юритмоқда-дейилган. Аммо аниқланишича Миллий банк Денов филиалига қарашли жамғарма кассада икки нафар ходим аҳолига хизмат кўрсатган. Бундан ташқари 1-ТРИБ ва ИОБда лейтенант Б.Худойқулов, катта инспектор Ф. Сафаров, 1-ТРИБ ва ИОБ ҚСБ инспектори Ш. Турсуновлар эрталабки соат 08:30 дан фуқароларни қабул қилишни бошлаган.

Жорий йилнинг 17-январь куни ТРИБ ҳудудида муқобил электр-энергияси билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Эрталабги соат 10-00 дан 12-20 гача ва тушдан сўнг 14-25 дан 15-30 гача мунтазам электр токида узилишлар бўлганлиги натижасида хизмат кўрсатишда ноқулайликлар вужудга келган.

Шу сабабли 17 январь куни фуқароларни одатдагидан кўп муддат кутишларига тўғри келган. Аҳолига хизмат кўрсатишдаги сифатни яхшилаш мақсадида ўрнатилган электрдвигателдан фойдаланилган ҳолда муаммо бартараф этилган. Шундай бўлсада 17 январь куни Денов туманида жойлашган 1-ТРИБ ва ИОБ да 57 дона ҳайдовчилик гувоҳномалар янгисига алмаштирилган, автомототранспорт воситалари қайд этиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари 71 та, автомототранспорт воситаларини агрегат рақамини текшириш билан боғлиқ 102 та, қорайтирилган ойналар билан 1 та, ўзини-ўзи бошқариш органлари билан 108 та ёзишмалар, 8 та таъқиқдан чиқариш ва рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилган. Ҳар бир амтомашиналарнинг қайд этиш гувоҳномасига агрегат мухри босиш учун текширишга ўртача 10 дақиқа вақт сарфланади. Натижада ушбу ҳолат “Sizdantelegram” каналида эълон қилинган фотолавҳада акс этган.

Шунингдек, Денов шаҳар ИИБ ЙҲХБ 1-ТРИБ ва ИОБ бўлимида фуқароларни қабул қилиш жойидаги шароитни яхшилаш, хизмат сифатини ошириш ва қулайликлар яратиш мақсадида хозирда бир қанча ишлар режалаштирилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.