ЖАМИЯТ

«Ўрикзор» бозори ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг «Ўрикзор» бозори ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилгани тасвирланган видеолар тарқалди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда барча коммунал тизимларда куз-қиш мавсумига синов-тайёргарлик ишлари кетмоқда. Хусусан, иссиқ сув трубаси ёрилган ушбу бозор ҳудудидан ўтган тармоқда ҳам катта босимда синов ишлари олиб борилаётган бўлган ва Д-800 миллиметрли магистрал иссиқлик тармоғида қувур ёрилиши кузатилган. «Айни дақиқада мутахассислар ҳолатни бартараф этиш бўйича ишламоқда», — дейилади муносабатда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan