ЖАМИЯТ

Метронинг ерусти бекатларида поезд тезлиги пасайтирилади

Ҳаво ҳароратининг кескин исиши сабабли поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитенининг барча ерусти бекатларида ҳаракатланаётган поездлар тезлиги камайтирилади.

Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» маълумот берди.

Қайд этилишича, бу ўзгариш соат 12:00 дан 18:00 га қадар амал қилади. Бу орада электропоездлар қатновидаги оралиқ интерваллар ҳам ортади.

Айни кунларда юртимиз бўйлаб аномал иссиқ давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan