ЖАМИЯТ

Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, ҳарорат 32-37 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади. 

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan