ЖАМИЯТ

Термиз шаҳар секторлари раҳбарлари диққатига: Ёмғирда туғилган “муножот”

Шаҳримиз секторлари раҳбарлари, ҳоким, прокурор, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқларининг уйлари жойлашган “Жомий” маҳалласи томондан бир муножот янграмоқда. Ғамгин, маҳзун, дардли муножо-от… Муножот-ки, унда “ҳар баҳорда, ҳар ёмғирда шу бўлур такрор…” дейилади.

(Раҳбарларнинг уйлари жойлашган кўча)

 

Яхшилаб тингласангиз, ҳасратли оҳанглар орқали асфальт йўл раҳбарларнинг уйларидан нарига ўтмай қолиб, оддий аҳоли яшайдиган кўча ёғингарчилик вақтида лой ва ботқоққа айланиши куйга солинган. Нақоратда эса ҳоким бобонинг 2 йил муқаддам аҳолига бу кўчани ҳам ўз кўчалари каби асфальт қилиш тўғрисида берган ваъдаси бот-бот қайтарилади.

Ҳурматли, раҳбаржонлар, мабодо оҳ(анг)лар қулоғингизга эшитилмаётган бўлса, яқинроқ боришга ҳаракат қилинг, аниқ манзилни эслатамиз: Термиз шаҳри “Жомий” маҳалласи “Муножот” кўчаси 4 ва 5 бурилишлар. Мўлжалдан адашмаслик учун қуйидаги фотосуратларни ҳам эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

 

Diyor24.uz веб сайти. Мурожаатлар учун:

@diyor24_bot |
@FazliddinAbdurazzoqov