ДУНЁ

Японияда коронавирус жуда катта тезликда тарқалиши туфайли барча ўқув юртлари ёпилмоқда

Япония ҳукумати айнан коронавирус туфайли мамлакатдаги барча ўқув юртларини ёпиш ҳақида қарор қабул қилди. Мактаблардаги дарслар шу йил 2 мартдан бошлаб тўхтатилади.

Шу масалада Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳукумат аъзоларига таклиф киритган ва таклифи бир овоздан қабул қилинган.

Афсуски, Японияда коронавирус жуда катта тезликда тарқалмоқда. Айни кунгача вирус мамлакатнинг 47 та вилоятига тарқалиб улгурди.

Статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунгача Японияда жами 900 киши Хитой коронавирусини юқтирган. Шуларнинг 8 нафари оламдан ўтди.