ДУНЁ

Афғонистонда махсус бўлинмалар ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда

Афғонистонда 30 август куни Ички ишлар вазирлиги тизимида махсус бўлинмалар тайёргарлигдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Bakhtar News Agency» хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур машғулотлар бутун мамлакат бўйлаб давом этмоқда. Логар вилоятидаги ҳарийлар ўқув масканидан 800 нафар аскар ойлик касбий тайёргарликдан ўтиб, хизматга шай ҳолатга келтирилиган.

Таъкидланишича, улар тез орада махсус бўлинмалар сафида амалий хизматни бошлайди.

Маълумот ўрнида, «Толибон» ҳаракати Афғонистон Мудофаа ва Ички ишлар вазирлигидаги кучлари сони 289 минг кишига етганини эълон қилган. Армия кучлари сони 150 мингга яқин, полиция кучлари эса тахминан 139 минг кишидан иборат.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan