ЖАМИЯТ МУРОЖААТ

Тутзор нега бузиляпти?

Таҳририятимизнинг бот каналига Шўрчи тумани “Тула” маҳалласида яшовчи Ш.Тожимуродов ушбу маҳалла ҳудудидаги М41 автомобил йўлининг ёқасида жойлашган тутзор бузилаётгани ва томорқага, шунингдек, савдо дўконлари қуриш учун бериб юборилаётганидан норозилик билдириб мурожаат йўллади.

Қайд этилишича, воҳадошимиз масалани ижобий ҳал этишни сўраб “Сурхондарё агропилла” МЧЖ ва вилоят Экология бошқармаси вакилларига мурожаат қилган, лекин натижа бўлмаган.

Ш.Тожимуродов ҳозиргача 200 тупдан ортиқ тут дарахтлари қўпориб ташланганини тасдиқловчи фото ва видео материалларни ҳам тақдим этмоқда.

Ҳуқуқ тартибот идоралари зудлик билан масалага эътибор қаратади деган, умиддамиз.