ЖАМИЯТ

Яна фожиали йўл траспорт ҳодисаси

10 феврал куни соат 18.30 лар атрофида Музработ тумани “Гулистон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 102 автомобил йўлининг 65 километрида ҳаракатланиб келаётган, 1991 туғилган Р.Бобуров бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтаётган “Боғи эрам” маҳалласида яшовчи 1965 йилда туғилган З. Жўраевани туртиб юборади.

Натижада кўрилган тезкор чораларга қарамасдан З.Жўраева шифохонада вафот этган. Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ барча ҳайдовчи ва пиёдаларни огоҳликка ҳушёрликка чақиради!