ЖАМИЯТ

Учқудуқлик ўқувчи дунёнинг 20 та университети талабаси бўлди

Ж

Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги 20-умумтаълим мактаби битирувчиси Аббос Эргашов мактаб имтиҳонлари тугамасданоқ дунёнинг энг нуфузли ТОП-300 талигига кирувчи 20 та олийгоҳнинг талабаси деган номга сазовор бўлди.

Хориждаги университетлар биринчи навбатда халқаро талабаларнинг баҳолари, IELTS сертификати, SAT сертификати балларига алоҳида эътибор қаратади.

9-синфлигиданоқ инглиз тили ва математика фанларини чуқур ўрганган Аббос Эргашов мактабни аъло баҳолар билан тугатиш баробарида SAT халқаро имтиҳонидан 1410 баллни қўлга киритди.

– Ютуқларга авалло ўқитувчиларимнинг меҳнати билан эришдим, – дейди Аббос. – Ўтган йили АҚШнинг Temple университетига грант асосида ўқишга кирган акам Нурбекка ҳавас қилиб, ўзим ҳам у таълим олаётган университетга ҳужжат топширган эдим. Натижада университетнинг 40 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантини қўлга киритдим. Бироқ мен дунёнинг энг нуфузли университетлари орасида 54-ўринда турувчи Пенсильвания штатидаги университетда ўқишни давом эттириш ниятидаман.

Ким учундир Америка дунёнинг бир чеккасидир. Яна ким учундир Ўзбекистоннинг Учқудуғи дунёнинг бир чеккаси… Аммо икки жойда ҳам илм йўлидан юрган қадрланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan