ЖАМИЯТ

«Фидокор-2019» Термиз шаҳар ҳокимиятининг саҳналаштирилган ўйинларими?

Facebook’нинг Аброрбек Қурбонмуродов исмли фойдаланувчиси ижтимоий тармоқдаги Термез, Сурхандарья гуруҳида «Фидокор-2019» Термиз шаҳар ҳокимиятининг саҳналаштирилган ўйинларими? ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди. Ушбу маълумотларни таҳрирсиз сайтга жойлаштирдик.

 Мана сенга мукофот-у, ана сенга саҳна асари.
Бугун 28-декабрь 2019-йил. Термиз шаҳридаги Мустақиллик майдони мобиль саҳнасида ҳокимият ходимлари ва раҳбарлар билан ҳамкорликда ўзаро келишилган ҳолда халқимизга кўзбўямачилик намойиш этилдими?

Аслида бу мукофотнинг низоми ишлаб чиқилганми? Низоми ишлаб чиқилган бўлса, номзодлар қандай тартибда сараланиб олинди? Номзодларнинг ўзлари номзоди қўйилганини билишадими? Мукофот кимларга, қайси соҳа вакилларига, қай тартибда, кимларнинг берган овозлари асосида тақдирланишади?

Балким, бу мукофот йил давомида ҳокимиятнинг раҳбарларига маддоҳлик қилган, кўзига яхши кўринган шахслар учун таъсис этилганми? Ҳурматли Термиз шаҳар ҳокими Исроил Бўриевич биргина мукофотни адолатли ташкил қилиб, ҳақиқий, жонкуяр, ҳалол, халққа хизмат қиладиган фуқороларни тақдирлашни имкони ёқ бўлса, халқимизнинг кўз олдида кўзбўямачилик қилишни нима кераги бор эди?

Энг қизиғи мукофотланганлар орасида биргина ёш спортчи қиздан бошқа ҳеч қандай ёшлардан вакиллар тақдирланишмади.
«Йилнинг энг яхши ёш раҳбари», «Йилнинг энг фидокор ёши», «Йилнинг фаол блогери», «Йилнинг энг фаол ижодкори», «Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси» каби номинациялари болиши керак эмасмиди?

Йил мобайнида «Фидокор ёшлар отряти»дан ташкил топган ёшлар етакчилари «Фидокор-2019» га муносиб корилмади.

Нима эмиш, тақдирланишга 1 соат қолганида «Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси» номинацияси рўйҳатдан тушиб қолганмиш, жуда қизиқ ҳолат.
Аслида, «Фидокор-2019″дан кўзланган асосий мақсад, Ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишда ҳамда йил давомида фидойилик кўрсатиб энг фаол ёшлар, раҳбар ва ходимларни тақдирлашдан иборат эмасми? Куни кеча мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев 5-соат давомида ёшлар билан учрашди. Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз. 2020-йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили болади деб, таъкидладилар. Ёшларга ишонч билдирдилар.

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАЪКИДЛАБ ЎТГАН ТУБ БУРИЛИШ ШУМИ? Ҳаттоки, вилоят ҳокими Т.Боболов видеоселкторда Президентимизга юзландилар ва ёшларсиз ҳеч нарсага эриша олмаслигига ишонч ҳосил қилганлигини таъкидладилар.
Хўш, Термиз шаҳар ҳокимлиги ёшларни шундай қоллаб-қувватлаяпдими?

Ана саҳна кўринишию мана саҳна кориниши.
Ҳаттоки,»Юбилейний»савдо маркази директори У.Хуррамов ва «Ўзбегим» савдо дўкони директори Д.Рахмановани ҳам Вилоят ҳокими Т.Боболовни номини рўкач қилиб, соат 16:00 да гўёки вилоят ҳокимиятида йиғилиш бўляпди дея чақиртириб олинди. Ким буларга вилоят ҳокими номидан фойданалишга ҳуқуқ берди.Ушбу масалага сарсон саргардонлик билан бир ярим соат деганда ойдинлик киритилди. Ишонасизми?, тадбиркорлар қаерга ва нима мақсадда келишганлигини билишмайди, ҳаттоки, огоҳлантирилмаган ва расмий хат берилмаган.

«Мени бир кун олдин яъни 27-декабрь куни эрталаб соат 9:00 да ва 14:30 да шаҳар ҳокимиятиданмиз дея шаҳар ҳокимиятига чақиртирилиб олиндим ва сиз «Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли» номинациясини қўлга киритдингиз дея эътироф этилдим ва фотосессия қилиндим ҳамда вилоят ҳокими томонидан тақдирланишимни айтишди. Эртага шу номинация бўйича тақдирланасиз дея мени ишонтиришди. Лекин тадбирда бундай номинациянинг ози ёъқлигини билганимдан сўнг ўзимни хақоратлангандек ҳис қилдим. Мен халқимизга хизмат қилиб юрган тадбиркорман, тадбиркорга бўлган ҳурмат шуми?»- дейди «Ўзбегим» савдо дўкони директори Д.Раҳманова.

«Менга бугун, 28-декабрь куни соат тахминан 12:00 ларда Термиз шаҳар ҳокимлигидан ўзини Жўрабекман деб таништирган ходимдан қўнгироқ бўлди. Бизни вилоят ҳокимиятининг биносига соат 16:00 да вилоят ҳокими Т.Боболов раҳбарлигида йиғилиш бўлади дея чақиртирилганимизни айтишди. Мен соат 15:50 дан бошлаб 17:00 гача кутдим, лекин ВИЛОЯТ ҲОКИМИЯТИ ходимлари томонидан ҳеч қандай йиғилишга чақиртирилмаганлигимни айтишди. Айни шу вақтда менга шаҳар ҳокимиятидан қўнгироқ бўлди. Термиз шаҳридаги Мобиль саҳнага етиб келишимизни айтишди. Биз борсак, «Фидокор-2019» тақдирлаш маросими бошланган экан. Шаҳар ҳокимияти вакиллари мени «Фидокор 2019″га номзодим корсатилгани айтишди.

Мен қандай қилиб ва қайси категория бўйича номзодлар рўйҳатига қўйилганимдан бехабарман. Ҳаттоки, ташкилотчиларнинг бепарволигидан бизга ҳеч қандай ўтириш учун ўриндиқлар ҳам ажратилмаган. Бу танлов ҳақида менга ҳеч қандай расмий хат келмади. Расмий равишда номзодлар эълон қилинганда бизнинг исм шарифимиз ўқилмади. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Энг қизиқарли томони шундаки, ғолиб номи эълон қилинганда «Термиз-Бақтрия-Савдо комплекси» МЧЖ раҳбари Тўхтаев Шапоат Раджапович деб эълон қилинди-ю, Бозор ишларини юрутувчи раҳбари Юсуф исмли ака чиқиб, ушбу мукофотни олди»- дейди «Юбилейний»савдо маркази директори У.Хуррамов.

Бу Тадбиркорларни устидан кулишми ёки уларни обрўсизлантиришми? Юртбошимиз томонидан бугунги кунда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилаётган бир вақтда тадбиркорларга бундай муносабатда бўлиш Президентимизга ва давлатимизга хиёнат эмасми?

Ушбу масала юзасидан биз Термиз шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари билан соат 22:10 да боғландик.

«Бу танлов учун низом ишлаб чиқилмаган. Биз номзодларни,номинацияларни ўзимиз ўйлаб ажратамиз ҳамда тегишли ташкилотларга номзодлар сўраб мурожаат қиламиз. Мисол учун: Халқ таълимидан номзод сўраймиз ҳамда улар учта номзод тақдим этишади. Биз номзодларни конвертларга соламиз, тасодифан танлаш орқали ғолиб аниқланади.»-дейди К.Ашуров Термиз шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари (Бу сўзларни тахлил қилганимизда номзодлар танлашда раҳбарлар адолатли бўлишига ва конвертлар ичида уч нафар номзодлардан фақат бир номзоднинг рўйҳати бўлмаслигига ким кафолат бера олади? Танловнинг низоми бўлмаса раҳбарлар хоҳлаган номзодини мукофотлаши мумкин эканда. Шу билан бирга эътиборимизни тортган томони
«Ўзбегим»савдо дўкони директори Д.Раҳмановани бир кун олдин сиз ғолиб бўлдингиз дея нега чақиртирилди?)

Ҳурматли Т.Боболов ушу мурожаатимизни тегишли равишда ўрганиб, амалий ёрдам беришингизни сўрайман» деб ўз сўзини якунлаган.