Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаб ўқувчи-ёшларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 5-8-синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси фаоллик билан ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ноябрь – декабрь ойларида Сурхондарё вилоят халқ таълими тизимидаги 921 та умумтаълим мактабида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг 1-босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди. 1-босқичда жами 921 та умумтаълим мактабининг 44208 нафар ўқувчи-ёшлари иштирок этди.
Мусобақанинг якуни бўйича 1-2-3-ўринларни эгаллаган мактаб жамоалари “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти бошланғич ташкилоти томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳозирги кунда умумтаълим мактаб жамоалари мусобақанинг 2-босқичига тайёргарлик кўрмоқда.