ЖАМИЯТ

Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан янги йил байрами лойиҳаси амалга оширилди

Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан янги йил байрами лойиҳаси амалга оширилди. Намунали ҳайдовчиларга инспекторлар совғалар топширишди.

Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти эътиборидан баҳраманд бўлдилар. Шунингдек, эҳтиёжманд 3 та оилага, уларнинг фарзандларига озиқ овқат маҳсулотлари, байрам совғалари топширилди.