ДУНЁ ТАРИХ

Колумбия тоғларида 57 миллион йиллик улкан тошбақаларнинг қолдиқлари топилди

Колумбиянинг Анд тоғларида олиб борилган қазишмалар давомида сайёрада динозаврлардан кейин яшаган қадимги тошбақаларнинг қолдиқлари топилди. Олимларнинг фикрича, қолдиқлар йўқолган Puentemys mushaisaensis турига тегишли, унинг вакилларининг тана узунлиги бир ярим метрга етган.

Илгари тошбақа қолдиқлари Анд минтақасида, тоғлардан юзлаб километр узоқликда – Кариб денгизига яқин бўлган ҳудудлардан топилган. Бундай одатий манзиллардан 500 километр узоқликда топилган артефактлар тадқиқотчиларга Шимолий Американинг палеотсен ва эотсен даврларидаги ландшафтлари ҳақида янги маълумотларни беради – ўша пайтда Анд минтақаси бир-бирига боғланган кўллар тизимига эга паст тоғ тизмаси эди. 

Колумбия ва АҚШ палеонтологлари жамоаси томонидан олиб борилган тадқиқот Publicación Electrónica de la Asociación Paleontológica Аргентина илмий журналида чоп этилди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan