ЖАМИЯТ

Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси Туркманистон президенти билан учрашди

Шу кунларда Ашхобод шаҳрида бўлиб турган Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди.

Учрашувда томонлар кейинги йилларда янги амалий мазмун билан бойитилаётган Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этди.

Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мунтазам иш олиб боришини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги саноат кооперациясини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш зарурлигига келишиб олди.

Шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан, бу йўналишда икки мамлакат аҳолиси учун зарур қўшма тадбирларни ўтказиш амалиётини давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan