Uncategorized

ЎзМТДП Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги II Пленуми танқидий руҳда ўтди ва кўриб чиқилган камчилликлар бўйича маъсулларга топшириқлар берилди

ЎзМТДП Сурхондарё вилояти партия ташкилотининг навбатдаги II Пленуми “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлимининг мажлислар залида ўтказилди.

Пленумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, ЎзМТДП вилоят Кенгаши аъзолари, ЎзМТДП вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси девони ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, ЎзМТДП туман(шаҳар) Кенгашлари раислари, ижрочи котиблар ва ЗООМ иловаси орқали жойлардан партия фаоллари иштирок этишди.

Пленумда 5 та масала кўриб чиқилди. Дастлаб, ЎзМТДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси С.Абдураимов маъруза қилди. Партия ташкилоти томонидан 2021-йилда амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилиниб, 2022-йилда партия олдида турган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.

Шундан сўнг, партия вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Каримов партиянинг вилоят Кенгаши, Ижроия қўмита ва кирим-чиқимини назорат қилувчи ишчи гуруҳи ва танлов комиссиялари таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф билдирди.

Шунингдек, партия вилоят Кенгашининг 2021-йил учун умумлаштирилган сметаси ижроси, 2022 йилга мўлжалланган умумлаштирилган сметаси лойиҳаси ҳамда аъзолик бадаллари тушуми тўғрисида маълумотлар берилди.

Пленумда республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган Пленумда депутатлар ҳам кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Ўтган давр мобайнида фаоллик кўрсатган депутатлар эътироф этилди, ўз фаолиятида сусткаштликка йўл қўйган депутатлар қатъий огоҳлантирилди.

Якунда тегишли қарорлар қабул қилиниб, партия олдида турган галдаги вазифалар белгилаб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan