ЖАМИЯТ

Навоий вилоятида иккита янги олтин кони ишга тушди

«Томди тумани ҳудудида «Мурунтов» кони таркибида «Балпантоғ» ва «Томдибулоқ» конларининг очилиш маросими ва бу ерда биринчи портлатиш ишлари амалга оширилди. Конлар 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга экан», – дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, «Балпантоғ» ва «Томдибулоқ» конларидан 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. Янги конларнинг олтин таркибли маъдан захиралари комбинатнинг 2-гидрометаллургия заводига 33 километрлик темир йўллари орқали ташилади.

Ушбу конлар ишга тушиши натижасида 653 та янги иш ўрни яратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan