ЖАМИЯТ

Бандихонда яна бир оила яраштирилди

Бюронинг Бандихон туман бўлими томонидан 400 га яқин алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бюро органларига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатлар бўлиб, алимент тўловларини ўз вақтида ундириш борасида доимий режали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Алимент тўловларини ундиришда Энг аввало биринчи навбатда оила вакилларига оила мустакамлигини сақлаб қолган ҳола ярашиш таклифи билдирилади.

Куни кеча туманда яшовчи Дилором Чориева икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириб берилмаётганлиги юзасидан қилган мурожаати ижобий натижа билан хал этилди. Сабаби, оила вакиллари билан бўлиб ўтган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида ота-она фарзандлари олдида билиб билмасдан қилган хатоликларини тушуниб, ярашиш истагини билдирди ва ижро иши ундирувчининг аризасига асосан муддатидан олдин тугатилди.

Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Оилаларда парокандалик бўлса, жамиятнинг ҳам тинчи йўқолади ва алалоқибат таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Чунки ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади. 

Озодбек Равшанов, Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими давлат ижрочиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan