ЎЗБЕКИСТОН

Вазирлар Маҳкамасида очиқлик сиёсати масалалари муҳокама қилинди — айрим раҳбарлар огоҳлантирилган

Йиғилишда айтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Андижон, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан очиқ маълумотлар расмий веб-сайтга ўн кундан бир ойгача кечиктириб эълон қилинган.

Айни пайтда 204 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг 35 тасида расмий веб-сайти ишламаяпти.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларида матбуот котиби лавозими вакант бўлиб турганлиги айтилган.

Мажлисда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятига тизимда очиқлик сиёсати қониқарсизлиги таъкидланган.

Йиғилиш якунида очиқлик сиёсати юзасидан ишларни етарли ташкил этмагани, ОАВ ва жамоатчилик билан алоқаларни тизимли йўлга қўймагани учун Автомобиль йўллари қўмитаси раиси А.Абдувалиев ва Андижон шаҳри ҳокими Б.Ҳайдаров огоҳлантирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan