ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Мартдаги олтин сотуви республиканинг январь—март ойларидаги жами экспортининг 41,7 фоизини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот берди.

Фото: Bloomberg

Қайд этилишича, биринчи чоракда олтин экспорти 10,5 фоизга ошиб, 2,66 миллиард долларни ташкил этган (2023 йилнинг биринчи чорагида 2,41 миллиард доллар бўлган).

Скриншот: Статистика агентлиги

Республика 2023 йил январда 1,2 миллиард долларлик олтин экспорт қилган. 2024 йил январда эса олтин сотилмади. Февралда Ўзбекистон томонидан 1 миллиард 317 миллион 800 минг долларлик олтин экспорти амалга оширилди.

Январь—март ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 184 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Ташқи савдо алоқасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (19 фоиз), Россия (17,7 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,1 фоиз) ва Жанубий Кореяда (3,4 фоиз) қайд этилган.

  • экспорт – 6,4 миллиард доллар;
  • импорт – 9,4 миллиард доллар.

Йиллик рақамларга қаралса, 2023 йилда Ўзбекистоннинг жами экспорти ҳажми 24,4 миллиард долларни ташкил этганди. Шундан 33,4 фоизи, яъни 8,1 миллиард доллари олтин экспорти ҳиссасига тўғри келган. Ўзбекистон ўтган йили олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Мамлакат йил давомида қарийб 25 тоннадан ортиқ олтин сотган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan