ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАР

Инвестиция вазирлиги ходими туман ҳокими бўлди

Андижон вилоятидаги Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди. Эндиликда бу лавозимда Шоятбек Бобоев фаолият юритади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Бугун, 30 ноябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда Шоятбек Бобоевнинг Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинлангани эълон қилинган.

Маълумот учун, Шоятбек Бобоев 1981 йилда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида туғилган. 2011 йилда (сиртқи) Андижон қишлоқ хўжалик институтини, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Бобоев меҳнат фаолияти давомида “Uz-koje”, “Ўзбекистон Темир йўллари”, “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятлари, Хўжаобод тумани ҳокимлиги ва учта вазирликда раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, у Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг машинасозлик (ускунасозлик) ва электротехника саноати бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan